Фонд помощи онкобольным детям

Давлат тили – миллат ғурури

Ezgu Amal > Новости фонда > Давлат тили – миллат ғурури
17 октября 2021

“Давлат тили – миллат ғурури”
Адлия вазирлиги томонидан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Адиблар хиёбонида “Давлат тили – миллат ғурури” шиори остида сайёр қабул ташкил этилиб, байрам тадбири ўтказилди.
Сайёр қабул давомида адлия, давлат хизматлари марказлари, Интелектуал мулк агентлиги, ФҲДЁ, “Мадад” ННТ ходимлари, нотариуслар томонидан аҳолига уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилиб, сайёр хизматлар кўрсатилди.

Тадбир қатнашчилари она тилимиз ривожига қўшган бемисл ҳиссаси учун буюк аждодимиз Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиб эҳтиром кўрсатишди.
Мазкур байрам дастури доирасида хайрия тадбири утказилди. Тадбир давомида йиғилган маблағлар Адлия вазирлиги томонидан “Ezgu amal” хайрия жамғармасига ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг саратон касаллигига чалинган фарзандларини даволаш учун 110 000 000 сум кийматига эга сертификат топширилди.
Бундай тадбирлар нафақат тилга эътиборни юксалтириш жиҳатдан, балки халқ орасида инсонпарварлик туйғусини кучайтиришда ҳам аҳамиятлидир.

Поделиться с друзьями:

Помочь в развитии Фонда ?Задать вопрос ВНИМАНИЕ! Остерегайтесь мошенников!